Howo Газовый тягач HOWO т7

Tanlangan ro'yxatiga qo'shish
Belgi qo'shish
~60 812 у.е.
Belgini o'chirish
Yili
2022
Shahar
Toshkent
Texnika turi
tyagach
Yoqilg'i turi
Gaz
Kami bor
Ha
— Уч ўқли, шундан иккита орқа ўқлари етакчи бўлган эгарли тягач.
— Орқа ўқлари пневматик осма орқали рамага туташтирилган, ҳар бир ўқда осма эластиклигини 4 тадан пневматик ёстиқлар таъминлайди.
— Пневматик осма йўл нотекислиги туфайли вужудга келган тебранишларни сўндириб, автомобиль равонлигини таъминлайди ва кузовдаги юкларни шикастланишдан сақлайди.
— Двигатель модели MT13.43-50, экологик меъёри Euro 5.
— Двигатель қуввати 430 от кучи, буровчи моменти 1900 Н · м.
— Двигатель учун ёнилғи тури сиқилган табиий газ (CNG), метан.
— Газ баллонлар сони х сиғими 8х150 л ва 4х80 л.
— Газ сарфи 38 куб. М/100 км ва 720 750 км масофани босиб ўтиш мумкин.
— Кабинасининг тури a7-G, двигатель устида жойлашган, узун, кенг, томи баланд, икки ўринли, икки ётоқ жойли кабина.
— Кабина ички кенглиги 220 см, ички баландлиги 193 см, ётоқ жой кенлиги 74 см.
— Кабина пневматик осмали ва кабинани олдинга энгаштириш механизми электрогидравлик юритмали.
— Ҳайдовчи ўриндиғи пневматик осмали ва бир қанча ростлаш-созлаш имкониятига эга.
— Кабина кондиционер, люк ва мониторли магнитола билан жиҳозланган.
— Узатмалар қутиси механик 12 поғонали ва фланецли қувват олиш валига эга.
— Етакчи ўқлар редукторлари гипоид узатмали бўлиб, ёнилғи тежамкорлигини таъминлайди.
— Тормоз тизими 2-контурли пневматик юритмали, ABS, ASR ва EBL тизимли.
— Барча ғилдирак тормоз механизмлари дискли бўлиб, тормозлаш самарадорлиги юқори.
— Мотор тормози EVB тизимли, яъни чиқариш клапанларининг қисқа очилиши туфайли двигателнинг тормозлаш қуввати 60 фоизга оширилган.
— Эгарли илашиш қурилмаси 2 дюмли (50 мм) шкворенга мўлжалланган.
— Шиналар ўлчами 315/70r22.5 камерасиз, думалашга қаршилиги кам.
— Ярим тиркамада ташиладиган юкнинг оғирлиги ярим тиркама турига қараб 27 — 45 тоннани ташкил қилиши мумкин, автопоезднинг тўла вазни техник меъёри 65 тонна.
Nashr etildi 29 aprel
Faqat 0 marta ko'rilgan